Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Сурияда Башар ал-Ассад режимини ағдаришда катта роль ўйнаган «Ҳаят Таҳрир аш-Шам» гуруҳини Россиянинг террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқариш тартибини бошлашни таклиф қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россияга Сурияда гуманитар фалокатнинг олдини олиш учун бу керак. «Коллектив Ғарб Россия ва Суриянинг янги ҳукуматлари ўртасида кескинликни келтириб чиқаришга ҳаракат қилмоқда, аммо биз бундай стсенарийга йўл қўймаймиз», деб ёзди Қодиров ўзининг Телеграм-каналида.
Унинг сўзларига кўра, Москва ва Дамашқда ҳокимият тепасига келган мухолифат кучлари «биринчи алоқаларни ўрнатиб, муаммоларни ҳал қила оладиган алоқа гуруҳини» ташкил қилиши керак.
Қодиров маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари билан биргаликда кўчаларни назорат қилиш учун Чеченистон полициячиларини Сурияга юборишни таклиф қилди. «Россиянинг Суриядаги ҳар қандай иштироки барқарорлик ва халқ хавфсизлиги мақсадларини кўзлайди,» - дея қўшимча қилди у.