Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қизиқарли маълумот! Пойтахти йўқ мамлакат

Қизиқарли маълумот! Пойтахти йўқ мамлакат

Буни қарангки, дунёда гўзал табиатли мамлакат Швейцариянинг ҳуқуқий жиҳатдан пойтахти йўқ экан.

Бунинг сири шундаки, тарихан ҳукумат ва парламент бу давлатда ҳеч қачон битта шаҳарда бўлмаган.

1848 йилгача пойтахт «кўчма» бўлган: ҳокимият органлари гоҳ Цюрихда, гоҳ Люцернеда, гоҳ Баденда мажлис ўтказишган. Кейинчалик парламент «доимий» пойтахт сифатида географик жиҳатдан қулай бўлган Бернни таъсис этган.

Аммо конституцияда пойтахт мақоми расман пайдо бўлмади: гап шундаки, барча ҳудудларда азалдан сақланиб келган одатга кўра шаҳарлар тенг ҳуқуқли саналади.

Швейцариянинг ўзи эса конфедерация ҳисобланади. Шу боис Берн пойтахт деб аталсада, швейцарияликлар уни оддий федерал шаҳар деб атайдилар.

Швейцарияда давлат тили ҳам ҳар хил: улар тўртта деб ёзади, АиФ (2020 й 23-сон)

Т.Мурод тайёрлади

Киритилди: 05:00 01.08.2020. Ўқилди: 9209 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!