Бугун 13 август, 2020 йил, пайшанба

O'ZB

Қизиқ жавоб! НАТО Россияни биргина сабаб билан енгиши мумкин

Қизиқ жавоб! НАТО Россияни биргина сабаб билан енгиши мумкин

Россия касалхоналари етарли эмаслиги сабабли НАТО билан урушда енгилади, дея таъкидлади Роберт Бекхасен "War is boring" журналига нерган интервьюсида.

Муаллифнинг таъкидлашича, бугунги кунда Россия НАТОга тенг шароитда қарама-қарши туриш учун собиқ совет иттифоқи кучларини максимал даражада қайта тиклашга ҳаракат қилди, аммо орқа томон ҳақида мутлақо унутди.

Унинг фикрига кўра, кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар бошланган тақдирда, ярадорлар борадиган жой йўқ, чунки тегишли тизим қурилмаган. Мамлакат даҳшатли зарбаларни бошдан кечиради, зеро, ҳарбий ҳаракатлар бошланганида, йўқотишлар 100 мингга яқинлашиши мумкин экан.

Қайд этилишича, Украина билан чегарадош ҳудудлар зарар кўради. Брянск, Орел, Курск ва Белгороддаги касалхоналар гавжум бўлади ва улар асосан тинч аҳолини қабул қилишади. Агар НАТО самолётлари шаҳарларга бомба ташласа, тинч аҳоли қурбон бўлиши муқаррар.

“War is boring” маълумотларига кўра, Россияда малакали тиббиёт кадрлари этишмайди, соғлиқни сақлаш тизимининг ўзи эса етарлича молияланмайди. Катта шаҳарларда ҳамма нарса жуда яхши, аммо вилоятдаги ҳолат қониқарли эмас.

Киритилди: 21:30 05.12.2019. Ўқилди: 3858 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!