Бугун 23 сентябрь, 2020 йил, чоршанба

O'ZB

Қизиқ факт! СССРда нега ҳожатхона қоғози бўлмаган?

Қизиқ факт! СССРда нега ҳожатхона қоғози бўлмаган?

Ҳожатхона қоғози СССРда фақат 1968 йилда пайдо бўлган. Мамлакат ушбу гигиена воситасини ишлаб чиқаришни бошлаганидан кейин ҳам танқислик юзага келган. "Рамблер" нима учун 1968 йилгача ҳатто СССР мансабдорларининг ҳожатхоналарида ҳожатхона қоғози эмас, эски газеталар бўлганини аниқлади.

Қоғоз ўрнига газеталар

СССРда нима учун ҳожатхона қоғози ишлаб чиқарилмаганлиги ҳақида кўплаб версиялар мавжуд. Энг оммабопларидан бири шундаки, мамлакат раҳбарияти совет фуқароларининг фаровонлигидан кўра, машинасозлик ва қурол-яроғ билан кўпроқ шуғулланган. Шундай қилиб, 1968 йилга қадар, турли одамларнинг эслашларига кўра, эски газеталар СССРнинг ҳожатхоналарида гигиена учун ишлатилган. 

Талаб етишмаслиги ва танқислик

Ҳожатхона қоғози биринчи марта дўконларда пайдо бўлганида, бу Совет фуқароларида катта ҳаяжонга сабаб бўлмади. Одамлар газеталарга шунчалик одатланган эдики, улар ўз пулларини бошқа қоғозга сарфлашни бефойда деб билишарди. Кейин расмийлар ушбу маҳсулотни кенг реклама қилиш кампаниясини бошладилар. Уни ҳамма жойда: газеталарда, журналларда ва кинотеатрларда реклама қилишди.

Совет фуқаролари ҳожатхона қоғози газеталарга қараганда яхшироқ бўлишини ниҳоят билгач, уни сотиб олишни бошладилар. Бироқ, ишлаб чиқариш маҳсулотга бўлган талабга мос келмади. Кейин ҳожатхона қоғози танқис бўлиб қолди ва фуқаролар уни ҳар бир киши учун 10-12 донадан сотишган.

Киритилди: 00:30 06.08.2020. Ўқилди: 10806 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!