Бугун 28 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

QIWI Uzbekistan иловаси 18 декабрдан ишламайди

QIWI Uzbekistan иловаси 18 декабрдан ишламайди

Россиянинг QIWI тўлов тизими 18 декабрдан QIWI Uzbekistan иловасини ёпади. Бу ҳақда хизмат сайтида маълумот берилди.

Агар ҳамён ҳисобида пул қолган бўлса, компания 18 декабргача илова орқали Uzcard ва HUMO банк картасига пул чиқариб олишни, шунингдек, ҳар қандай хизматлар — коммунал, уяли алоқа ва бошқалар учун тўлов қилиш мумкинлигини сўради.

16 ноябрдан бошлаб электон пулларни сақлаш хизмати учун ҳар куни — 75 минг сўм комиссия олинади.

«Бу зарурий чора, чунки QIWI Uzbekistan иловаси ёпиляпти ва биз мижозларимизнинг пулларини ушлаб тура олмаймиз. Илтимос, пулларингизни тезроқ чиқариб олинг», — дейилади хабарда.

Ўзбекистон Марказий банки томонидан барча халқаро пул ўтказмалари учун тўлов тизимларига чеклов ўрнатилгани сабабли Ўзбекистондаги ҳамёндан бошқа давлатдаги ҳамёнига пул ўтказишнинг иложи бўлмайди.

Компаниянинг билдиришича, ҳозир Ўзбекистонда электрон ҳамённинг функционаллари анча чекланган — фақат маҳаллий хизматлар учун тўловлар ва маҳаллий банкларнинг карталарига ўтказмаларни амалга ошириш мумкин. Шу билан бирга, деярли 90 фоиз фойдаланувчилар ҳамёндан махсус хорижий хизматлар ва халқаро пул ўтказмалари учун тўловларни амалга ошириш учун фойдаланган.

«Ўзбекистон Марказий банки томонидан барча тўлов тизимларига ўрнатилган чекловлар туфайли ушбу хизматлар ҳозирда мавжуд эмас. Шунинг учун биз иловани ёпишга қарор қилдик», — дея қайд этди QIWI.

Хизматлар энди ягона QIWI иловасида мавжуд бўлади. Рубль ёки тенгеда янги ҳамён яратиш учун сизга фақат ўзбек телефон рақами керак бўлади. Агар сизда бирон бир савол бўлса, хизмат Telegram орқали боғланишингизни сўради.

Киритилди: 10:09 15.11.2023. Ўқилди: 1285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!