Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қишлоқ хўжалигида ҚҚСни ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади

Қишлоқ хўжалигида ҚҚСни ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади

“Қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–153-сон, 04.09.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 2026–2027 йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида расмий товар айланмасини камида 3 баравар ошириш Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад этиб белгиланди.

📝 Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан:

🔹 қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари реализацияси учун ҚҚСнинг “ноль” ставкаси жорий қилинади;

🔹 қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) 3 кунда автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.

✅ Бундан ташқари, 2026 йил 1 январдан ишлаб чиқилган товарларни айнан 1 та етказиб бериш занжири бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олишда электрон ҳисобварақ-фактураларни хавф даражасига қараб реал вақт режимида автоматлаштирилган тарзда таҳлил қилиш тизими жорий қилинади.

📜 Бунда юқори хавф даражасига эга электрон ҳисобварақ-фактураларнинг улуши ҳисобот даврида расмийлаштирилган жами электрон ҳисобварақ-фактуралар сонининг 10 фоизидан ошмаслиги назарда тутилди.

Киритилди: 12:44 06.09.2025. Ўқилди: 939 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!