Бугун 25 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қишлоқ хўжалигида дрон хизматлари йўлга қўйилади

Қишлоқ хўжалигида дрон хизматлари йўлга қўйилади

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ташкилотлари дрон хизматларидан фойдаланиш учун аризани онлайн тақдим этиш имкониятига эга бўлади.

Президент фармонига кўра, соҳада замонавий технологияларни жорий этиш орқали самарадорликни ошириш вазифаси қўйилган. Янги тизим доирасида 4 млн гектардан ортиқ ер майдонларидаги экинларни экиш ва суғориш жараёнлари рақамлаштирилади. Шунингдек, қишлоқ хўжалигидаги мавжуд 30 дан зиёд ахборот тизими ягона платформа — «Рақамли қишлоқ хўжалиги» (Agroportal) орқали бирлаштирилади.

«Agroportal» хизматларнинг «ягона нуқтаси» сифатида ишлайди. У орқали дрон хизматларига ариза бериш, шартнома тузиш ва тўловларни амалга ошириш мумкин бўлади. 30 метргача баландликда учадиган дронлар хизматлари тегишли идоралардан олинган йиллик рухсатномалар асосида тақдим этилади.

Фармонда, шунингдек, 2025 йил 1 декабрдан ерларни иккинчи марта ижарага бериш ва уни рўйхатдан ўтказиш жараёнлари ҳам «Agroportal» орқали амалга оширилиши белгиланган. 2026 йил 1 мартдан бошлаб эса қишлоқ хўжалиги ерларининг тоифасини ўзгартиришга оид аризаларни онлайн тарзда бериш, жараённи кузатиш ва натижаларни олиш имконияти яратилади.

Киритилди: 17:26 22.08.2025. Ўқилди: 488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!