Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳолаш тизими тубдан ислоҳ қилинади

A A A
Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳолаш тизими тубдан ислоҳ қилинади

“Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳолаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-109-сон, 07.07.2025 й) қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳолашда рақамли QR кодли ёрлиқлаш, шунингдек, уруғликларни етиштириш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлар реестрини юритишга асосланган янги тизим жорий этилади.

🏛 “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳоловчи ягона ваколатли ташкилот сифатида белгиланди.

🚫 2026 йил 1 январдан Божхона қўмитаси томонидан рақамли QR кодли ёрлиқланмаган ва ижобий экинбоплик хулосаси олинмаган импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш тақиқланади.

✔️ 2026 йилдан QR кодли ёрлиқланмаган ва ижобий экинбоплик хулосаси олинмаган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини реализация қилган тадбиркорларга БҲМнинг 150 бараваригача маъмурий жарима қўлланади.

Киритилди: 14:03 08.07.2025. Ўқилди: 1218 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!