Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қишки трансфер ойнасида энг кўп пул сарфлаган клублар маълум бўлди

Қишки трансфер ойнасида энг кўп пул сарфлаган клублар маълум бўлди

Германиянинг «Ҳерта» клуби қишки трансфер ойнасида ҳаммадан кўп – 78 млн евро маблағ сарфлади, деб хабар беради Transfermarkt.

Берлинликлар ҳужумчилар Кшиштоф Пионтек («Милан», 27 млн евро) ва Матеус Кунья («РБ Лейпциг», 15 млн), шунингдек, яримҳимоячилар Люка Тусар («Лион», 25 млн) ва Сантьяго Аскасибар («Штутгарт», 11 млн) трансферини амалга оширишди.

Шунингдек, юқори учликка «Наполи» (65,5 млн евро) ва «Монако» (62 млн) клублари ҳам киришди.

Лиссабоннинг «Спортинг» клуби трансферлардан энг кўп даромад олди – 55 млн евро. «Шерлар» Бруну Фернандешни айнан шу қийматга «Манчестер Юнайтед»га сотишди.

Киритилди: 06:40 02.02.2020. Ўқилди: 3460 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!