Хабар берилишича, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги “Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғи ҳудудида қиш совуғи ҳукм сураётган бир пайтда аччиқ бодом дарахти гуллаган.
Қайд этилишича, “Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғи 2022 йил 4 мартда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида ташкил этилган.
Ҳудудда 667 турга мансуб ўсимлик учрайди. Шулардан 36 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.