Буюк Британия Қироллик ҳарбий-денгиз флоти қўмондони адмирал Бен Ки қўл остидаги ходим билан муносабати текширилаётгани сабабли истеъфога чиқди.
Бу ҳақда The Telegraph газетаси адмиралга яқин манбаларга асосланиб хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Мудофаа вазирлиги адмиралнинг флот ходималаридан бири билан алоқалари юзасидан суриштирув ўтказмоқда. Тергов даврида флот раҳбари вазифасини витсе-адмирал сер Мартин Коннел бажаради.
59 ёшли Ки уйланган ва уч фарзанди бор. The Telegraph таъкидлашича, қўмондон ёзда истеъфога чиқишни режалаштирган, аммо лавозимини эртароқ тарк этишга мажбур бўлган. Нашр манбаларига кўра, Ки флотнинг аҳволидан норози бўлган ва ёзда оиласи билан осойишта дам олишни истаган.
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги вакиллари нашрга тергов давом этаётганини маълум қилди ва қўшимча изоҳ беришдан бош тортди. Адмиралнинг ўзи ҳозирча вазиятни шарҳламади.