Келаси ҳафта Буюк Британия қироли Чарлз III Қўшма Штатларга амалга оширадиган давлат ташрифи доирасида Нью-Йорк мэри Зоран Мамдани билан биргаликда 11 сентябр фожиаси қурбонлари хотирасига гулчамбар қўйиш маросимида иштирок этади.
27–30 апрел кунларига режалаштирилган ушбу сафар давомида монарх Вашингтон, Нью-Йорк ва Виржинияда бўлиши, шунингдек, АҚШ Конгрессида тарихий нутқ сўзлаши кутилмоқда. Бу Буюк Британия қиролининг 1991 йилдан бери Конгрессдаги илк чиқиши бўлади.
Доналд Трамп қирол билан алоҳида учрашув ўтказишни ва унинг шарафига давлат зиёфати ташкил этишни режалаштирган. АҚШ ва Британия ўртасидаги муносабатлар кескинлашган бир даврда, Трамп қирол Чарлзни "буюк инсон" деб атаб, унинг ташрифи икки давлат алоқаларини қайта тиклашга ёрдам беришига ишонч билдирди.
Нью-Йорк маъмуриятининг таъкидлашича, монарх ва шаҳар мэри хотира маросимида бирга қатнашса-да, улар ўртасида алоҳида шахсий учрашув кўзда тутилмаган.