Ушбу маълумотлар яқин кунларда эълон қилиниши кутилаётган қироллик саройининг йиллик молиявий ҳисоботи билан бирга эълон қилинади, деб хабар бермоқда Reuters.
Қонунга кўра, монарх даромад солиғи, капитал ўсишидан олинадиган солиқ ёки қиролича Елизавета II дан мерос бўлиб қолган мулк учун мерос солиғини тўлашга мажбур эмас.
Шунга қарамай, Чарлз III баъзи солиқларни, жумладан, шахсий активларини сотишдан тушадиган даромадлардан ихтиёрий равишда тўлашга рози бўлган.
Қироллик маъмуриятининг маълум қилишича, ушбу маълумотларнинг ошкор қилиниши молиявий амалиётлар шаффофлиги даражасини ошириш ҳамда жамият олдида сарой ҳисобдорлиги тамойилларини кенгайтириш истаги билан боғлиқ.