Бугун 12 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қирғизистоннинг қанча қарзи борлиги маълум бўлди

Қирғизистоннинг қанча қарзи борлиги маълум бўлди

“Элдик” депутатлар гуруҳи ва “Альянс” фракцияси йиғилишида Қирғизистон Молия вазири Алмаз Бакетаев давлат қарзи ҳажмини айтиб ўтди. Бу ҳақда 24.kg ёзди.

Вазирнинг сўзларига кўра, давлат қарзининг умумий миқдори 6,5 миллиард долларни ташкил этади, шундан 4,5 миллиард долларга яқини ташқи қарз, қолгани эса ички қарздир.

Унга кўра, Молия вазирлиги ички кредитларни йиллик ўртача 12-14 фоиз, хорижий кредитларни эса 2 фоиз билан олади. Вазир юқори фоизли ички кредитларга ўтишни ташқи қарз хорижий валютада берилгани, лекин курс ўзгарувчанлиги ва сезиларли даражада ошиши мумкинлиги билан изоҳлади.

“Валюта курси ва фоиз ставкасини бирга оладиган бўлсак, ташқи қарзлар бўйича кўпроқ тўлов бўлиб чиқиши мумкин. Биз қарзни тўлаш учун валюта сотиб оламиз. Кейин чет элга жўнатамиз, бу пул бошқа давлат иқтисодиётига ишлайди. Ва биз ички кредитларни олганимизда, биз ўз субъектларимизга тўлаймиз: банклар, ижтимоий фонд ва бошқалар”, – деб тушунтирди вазир.

Киритилди: 23:35 11.10.2024. Ўқилди: 614 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!