Уларга Қирғизистон Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (“Оммавий тартибсизликлар”) бўйича айблов қўйилган.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, қўлга олинганлар орасида қуйидагилар бор:
— Жамоат арбоби Бекболот Талгарбеков;
— Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси ва мамлакатнинг собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Эмилбек Узакбаев;
— Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Курманбек Дийканбаев;
— Собиқ бош вазир ўринбосари ва экс-депутат Аали Карашев;
— Қирғизистон ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов.
Уларнинг қўлга олинишига сабаб 9 феврал куни эълон қилинган, 75 киши имзолаган мурожаат бўлиб, унда 2021 йилда янги Конституция қабул қилингандан сўнг юзага келган ҳуқуқий ноаниқлик сабабли Қирғизистонда муддатидан олдин президентлик сайловларини ўтказишни бошлашга чақирилган. Президент Садир Жапаровнинг фикрича, ушбу мурожаат давлат бошқаруви тизимига низо киритишга уриниш бўлган.