Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Қирғизистонда TikTok блокдан чиқарилади

Қирғизистонда TikTok блокдан чиқарилади

Қирғизистон Давлат солиқ хизмати раиси Алмамбет Шикмаматов мамлакатда TikTok ижтимоий тармоғига қўйилган чекловни бекор қилиш тарафдори эканини билдирди. Бу ҳақда у бугун, 17 июнь куни журналистлар ва блогерлар билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.

Шикмаматовнинг айтишича, TikTok’ни блоклаш орқали кўзланган мақсадга эришилмаяпти. Чунки фойдаланувчилар VPN хизматлари ёрдамида платформадан фойдаланишда давом этмоқда.

“Одамлар барибир TikTok’ни VPN орқали томоша қиляпти. Бундан қочиб қутулиб бўлмайди. Агар бу масала бўйича овоз бериш ўтказилса, мен TikTok’ни очиш тарафдори бўлардим”, деди у.

Давлат солиқ хизмати раҳбари рақамли платформалар бугунги кунда иқтисодиётнинг муҳим қисмига айланганини, айниқса, ёшлар давлат кўмагисиз контент яратиб, даромад топаётганини таъкидлади.

Шунингдек, у Қирғизистонда YouTube монетизациясини тўлиқ йўлга қўйиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинаётганини маълум қилди.

Шикмаматов Google компанияси билан ҳамкорликни кучайтириш ва Қирғизистонни халқаро майдонда фаол тарғиб қилиш орқали мамлакат фойдаланувчилари учун YouTube монетизациясини ишга тушириш мумкинлигини қайд этди.

Киритилди: 13:31 18.06.2026. Ўқилди: 1200 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!