Қирғизистонда оммавий тартибсизликларни уюштиришга уринишнинг олди олингани эълон қилинди.
Республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг маълум қилишича, тартибсизлик ташкилотчилари давлат тўнтаришига йўл очиш учун мамлакатда ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштирмоқчи бўлган.
Махсус хизмат маълумотларига кўра, гумонланувчилар сохта ва провокацион видеоролик суратга олишни режалаштирган.