Бугун 20 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Расул Кушербаев ИИБда бир неча соат ушлаб турилганидан шикоят қилди

Расул Кушербаев ИИБда бир неча соат ушлаб турилганидан шикоят қилди

Экология вазири маслаҳатчиси, жамоатчилик фаоли Расул Кушербаев Янгийўл тумани ИИБга чақирилиб, бир неча соат ушлаб турилганини, устдан асоссиз ариза берилганини маълум қилди.

“Кеча маслаҳатлашиш баҳонасида Янгийўл тумани ИИБга чақирилиб, бир неча соат ушлаб турилдим. Устимдан асоссиз ариза берилган. Яшаш жойим ҳам пропискам ҳам Янгийўлда эмас. Бироқ нега Янгийўл ИИБ бу иш билан шуғулланаётгани тушунарсиз”, деб ёзди.

Унинг қайд этишича, тушунтиришларига қарамай иш учун аҳамияти бўлмаса-да мобил телефон олиб қўйилди.

Мақсад телефонни олиш вассалом. Буниси эса тушунарли. Кимларгадир телефоним керак бўляпти. Кимларга экани маълум, буни бошқалар ҳам фаҳмлаган бўлса керак...

Ҳаммаси холис ва қонуний бўлса-ку майли. Бироқ бир сафар телефонимни ходимларга қолдирганимдан сўнг, анча вақтгача контактимдаги инсонлардан эътироз эшитишимга тўғри келган. Мен бехабар уларга мени аккаунтларим орқали ноқонуний, ахлоқсиз материаллар юборилган...”, дейди Кушербаев.

Шунингдек, қўшниларидан ҳам ИИБ ходимлари у ҳақида яширин ва шубҳали суриштирувлар олиб бораётгани, маълумотлар тўплашаётганини ҳам билдириб ўтиб, буни ҳам тушунарсиз ҳолат деб атаган.

“Тўғриси мен бу ишларни тушунмаяпман, лекин Янгийўл тумани ИИБнинг собиқ бошлиғи, ҳозирда эса Ички ишларнинг янги вазири ҳурматли Азиз Тўшпўлатов тушунсалар керак. Чунки бу ишлар негадир уларнинг вазир лавозимига келишлари билан бир вақтга тўғри келмоқда”, дейди у.

Расул Кушербаев юқоридаги ҳолатлар юзасидан ички ишлар вазиридан изоҳ талаб қилди.

Киритилди: Бугун 13:11. Ўқилди: 1465 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!