Қирғизистоннинг Чуй вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари мамлакат ҳудудида ноқонуний ҳаракатлар ва оммавий тартибсизликлар уюштиришни режалаштирган уюшган жиноий гуруҳни аниқлаб, фаолиятини тўхтатди.
Қайд этилишича, гуруҳ таркибига, хусусан, собиқ сиёсий арбоблар ва фуқаролик фаоллари киритилган.
Мазкур ҳолат юзасидан оммавий тартибсизликлар моддасида назарда тутилган жиноят таркибига кўра жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу гуруҳнинг фаол аъзоларидан бири – Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти Тўқтўғул туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган шахс аниқланиб, қўлга олинди.Олиб борилган тинтув ишлари натижасида унинг ноқонуний фаолиятга алоқадорлигини тасдиқловчи кенг қамровли далиллар аниқланиб, қўлга олинди.
Шунингдек, Ўш вилоятининг Қора-Сув туманида туғилган 1998 йилда туғилган шахс ҳам қўлга олинган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг сўзларига кўра, жиноий гуруҳ шерикларига мўлжалланган пул маблағларини легаллаштириш бўйича банк операциялари у орқали амалга оширилган.
Тергов тадбирлари давом этмоқда.