Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати мамлакат мактабларида ваҳима тугмаларини жорий этиш, видеокузатув ва фавқулодда алоқа тизимлари кенгайтирилиши режалаштирилаётганини маълум қилди, деб ёзади Kloop.kg.
📋Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, бунга таълим муассасаларида жиноятчилик билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабаб бўлган. Охирги ойнинг ўзида уч нафар мактаб ўқувчиси вафот этди:
21 январь куни Бишкек мактабларидан бирида ўрта мактаб ўқувчилари 8-синф ўқувчисини калтаклаган; у реанимацияда вафот этган.
22 январь куни Кант шаҳридаги мактаблардан бирининг 16 ёшли ўқувчиси муштлашувдан сўнг касалхонага ётқизилган ва реанимацияда ҳушига келмай вафот этган.
12 февраль куни Ўш вилоятида 9-синф ўқувчиси муштлашув қурбони бўлди.
Бишкек мерияси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошидан буён биргина пойтахт мактабларида 41 та муштлашув содир бўлган.
Айни вақтда мактаб ўқувчисининг жанжалдан кейин касалхонага ётқизилгани билан боғлиқ янги ҳолат хабар қилинмоқда. 14 февраль куни Ўш вилоятида ўн биринчи синф ўқувчилари ўртасидаги муштлашув натижасида ўқувчилардан бири касалхонага ётқизилган эди.