Бугун 30 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қирғизистонда ҳибсга олинган “Рус уйи” ходими ҳибсдан озод қилинди — “Медуза”

Қирғизистонда ҳибсга олинган “Рус уйи” ходими ҳибсдан озод қилинди — “Медуза”

Ўш шаҳридаги “Рус уйи” ходими бўлган Наталя Секерина, одамларни урушга ёллаш иши бўйича қамоққа олинган эди. Россиянинг Бишкекдаги элчиси ва Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари учрашувидан сўнг, у ҳибсдан озод қилинган.

“ТАСС” агентлигининг хабар беришича, одамларни урушга ёллашга оид иш бўйича барча гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси уй қамоғига ўзгартирилган.

“РБК” нашрига кўра, урушга ёллаш иши бўйича Секеринадан ташқари, Ўш шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ходими Сергей Лапушкин, “Регнум” ахборот агентлиги шарҳловчиси Виктор Василев ва яна бир шахс (унинг исми ошкор қилинмаган) ҳам гумонланувчилар қаторига киради.

Иш Қирғизистон Жиноят кодексининг 416-моддаси (жангчиларни ёллаш, молиялаштириш, моддий таъминлаш, тайёрлаш мақсадида бошқа давлатлардаги қуролли можароларда ёки давлат ҳокимиятини ағдаришга ёки ҳудудий яхлитликни бузишга қаратилган зўравонлик ҳаракатларида фойдаланиш) бўйича очилган. Ушбу модда етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутади. Тахминларга кўра, айбловлар Россия армиясига ёллаш билан боғлиқ.

Киритилди: 13:06 28.04.2025. Ўқилди: 871 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!