Қирғизистонда 353,3 гектар майдонли янги экологик тоза Кемин-Сити шаҳри қурилади. Мамлакат президенти Садир Жапаров бу ҳақда фармон имзолади ва ҳужжатда фуқароларни уй-жой билан таъминлаш "мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири" эканлигини таъкидлади.
Янги шаҳарни Чуй вилоятининг Кемин тумани ҳудудида барпо этиш режалаштирилмоқда. Кемин-Сити қурилиши концепцияси 2025 йил 1 июнгача ишлаб чиқилиб, тасдиқланиши лозим.
Қирғизистон президентининг фармонида, шунингдек, шу муддатгача инвесторлар билан музокаралар олиб бориш ва лойиҳани амалга ошириш бўйича тегишли инвестиция битимини имзолаш зарурлиги қайд этилган.