Бугун 31 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қирғизистонда депутат давлатга хиёнатда айбланиб ҳибсга олинди

A A A
Қирғизистонда депутат давлатга хиёнатда айбланиб ҳибсга олинди

Қирғизистонда депутат Адахан Мадумаров давлатга хиёнатда айбланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда “24.кг” хабар берди.

Хабарга кўра, гап 2009 йилда Хўжандда имзоланган протокол ҳақида кетмоқда. Адахон Мадумаров Хавфсизлик кенгаши котиби сифатида Тожикистон томони билан икки мамлакат давлат органлари раҳбарларининг Хавфсизлик кенгашлари котиблари бошчилигидаги ишчи учрашуви баённомасини имзолаган.

Ҳужжатга кўра, Қирғизистон томони Тожикистондан майдони 5 гектар, узунлиги 275 метр бўлган ер участкасини 49 йилга ижарага олган. Протокол Хўжанддаги музокаралардан сўнг қабул қилинган.

Гумонланувчи тергов изоляторида сақланади, ҳозирда унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бошқа тавсилотлар очиқланмаган.

Июнь ойида мамлакат парламенти Бош прокуратура сўровидан сўнг Мадумаровни жиноий жавобгарликка тортишга рози бўлган.

Киритилди: 10:40 04.09.2023. Ўқилди: 1623 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!