Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қирғизистон собиқ президенти Сўронбой Жээнбеков Умра сафаридан қайтиб келди

Қирғизистон собиқ президенти Сўронбой Жээнбеков Умра сафаридан қайтиб келди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Сўронбой Жээнбеков Саудия Арабистонига уюштирган кичик Ҳаж сафаридан сўнг мамлакатга қайтиб келди. Бу ҳақда Kloop нашри хабар берди.

Хабарга кўра, Жээнбеков Бишкекка ўтган дам олиш кунлари (13—14 февраль) қайтиб келган.

Жээнбеков 2 февраль куни эрталаб кичик Ҳаж (Умра) сафари учун рафиқаси билан «Манас» халқаро аэропортидан Истанбулга учиб кетган, у ердан эса Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига парвоз қилган. Кичик Ҳаж 10 кундан ортиқ давом этиши ҳақида хабар қилинганди.

Қайд этилишича, Жээнбеков бу саёҳатни 2020 йил ноябридан буён режалаштирган. У Умра сафарини Саудия Арабистони қиролининг таклифи билан амалга оширди.

Қирғизистон собиқ президенти Сўронбoй Жээнбеков мамлакатдаги норозилик ва сиёсий инқироз шароитида истеъфога чиқишини эълон қилганди. Жээнбеков ўзининг истеъфога чиқиш баёнотида Қирғизистон тарихида ўз халқига ўқ отган ва қон тўккан президент сифатида қолишни истамаслигини, мамлакат бутунлиги ва жамиятдаги тотувлик унинг учун ҳамма нарсадан устун эканлигини айтганди.

Жээнбеков лавозимидан истеъфога чиқишини маълум қилгач, Канат Исаев автоматик равишда Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи лавозимини эгаллаган, бироқ ярим кун ўтиб истеъфога чиққанди. Давлат раҳбари вазифасини вақтинчалик бажариш амалдаги бош вазир Садир Жапаров зиммасига ўтган.

2021 йил 28 январь куни Садир Жапаров президентлик лавозимига расман киришган.

манба:daryo.uz

Киритилди: 18:23 15.02.2021. Ўқилди: 1771 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!