Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси мамлакатга цемент олиб киришга қўйилган вақтинчалик тақиқни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Қайд этилишича, мамлакатда қурилиш материаллари, жумладан, цементга талаб ортиб бормоқда. Расмийлар талабни қондириш ва қурилиш объектларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун кўрилаётган чора-тадбирлардан фойдаланиш ниятида.
Цемент импортига нисбатан вақтинчалик тақиқнинг олиб ташланиши бозорда соғлом рақобатни қўллаб-қувватлайди, тақчилликнинг олдини олади ва қурилиш материаллари нархини барқарорлаштиради.