Бугун 28 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қирғизистон Россия элчисига норозилик нотасини топширди

Қирғизистон Россия элчисига норозилик нотасини топширди

Қирғизистон ТИВ 11 апрел куни Москвадаги “Бодрость” ҳаммом мажмуасида қирғизистонликларнинг ҳибсга олиниши туфайли Россия элчисига норозилик нотасини топширди.

"Россия томонига расмий норозилик нотаси топширилди, унда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказилган операция асослари ҳамда Қирғизистон фуқароларига нисбатан куч ишлатиш ҳолатлари бўйича маълумот тақдим этиш сўралган. Агар фуқароларимизга нисбатан куч ишлатиш ҳолати ҳуқуқий асосга эга бўлмаса, Москва шаҳридаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларига нисбатан тегишли чоралар кўрилиши сўралди", дейилади Қирғизистон ТИВ баёнотида.

Нота Россиянинг Бишкекдаги элчиси Сергей Вакуновга Қирғизистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмаз Имангазиев томонидан топширилди. Имангазиев Қирғизистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бундай ҳолатларнинг такрорланишига йўл қўймаслик чораларини кўришни сўради.

"Бу Қирғизистон-Россия иттифоқчилик ва стратегик шериклик муносабатларига зарар етказиши мумкин", дейилади қирғиз дипломатик идораси хабарида.

Киритилди: 14:31 14.04.2025. Ўқилди: 1192 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!