Қирғизистон парламенти Қирғизистон интернет маконида порнографик характердаги элементларни ўз ичига олган веб-сайтларга киришни тақиқловчи қонун лойиҳасини қабул қилди.
Бу ҳақда Қирғизистон ОАВлари хабар бермоқда.
Қонун лойиҳасига кўра, веб-сайт мазмуни ёки веб-сайт саҳифасида порнографик хусусиятдаги элементлар мавжуд деб ҳисоблаган ҳар бир шахс ваколатли давлат органига мурожаат қилиши мумкин.
Маълум қилинишича, қонун қабул қилинса, Вазирлар Маҳкамаси республиканинг бутун ҳудудида кириш тақиқланган интернет-сайтлар реестрини яратиши керак.