Бугун 12 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Қирғизистон Конституциявий суди мамлакатда ўлим жазосини қайтариш ташаббусини рад этди

Қирғизистон Конституциявий суди мамлакатда ўлим жазосини қайтариш ташаббусини рад этди

Қирғизистон Конституциявий суди 2025 йил 10 декабрда Конституцияга ўзгартириш киритиш орқали ўлим жазосини тиклашни “номақбул ва юридик жиҳатдан имконсиз” деб топди. Қайд этилишича, бу Конституция ва мамлакатнинг халқаро мажбуриятларига зид ҳисобланади.

Қирғизистонда 2025 йил сентябр ойи охирида 17 ёшли Айсулу Мукашеванинг зўрланиб ўлдирилиши ортидан ўлим жазосини қайтариш масаласи кўтарилди. Мамлакат президенти Садир Жапаров Конституцияга болаларни зўрлаш, шунингдек, болалар ёки катталарни ўлдириш билан боғлиқ зўрлаш жиноятлари учун ўлим жазосини қўллашга рухсат бериш бўйича ўзгартиришлар киритишни буюрганди. Бундан ташқари, ўлим жазосини тақиқлаш ҳақидаги халқаро шартномадан чиқиш ҳам таклиф қилинганди.

Орадан кўп ўтмай Қирғизистон президенти маъмурияти ўлим жазосини қайтариш учун Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйган эди.

Киритилди: 22:05 11.12.2025. Ўқилди: 305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!