Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Қирғизистон ҳукумати ёқилғи нархларини барқарорлаштириш чораларини кўрди

Қирғизистон ҳукумати ёқилғи нархларини барқарорлаштириш чораларини кўрди

Қирғизистон ҳукумати ёқилғи-мойлаш материаллари нархларини барқарорлаштириш чоралари тўғрисида қарор қабул қилди.

Бу ҳақда "Интерфакс" агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳужжат Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Касималиев томонидан имзоланган.

Қарорга кўра, 25 майдан 30 сентябргача давлат бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ импортини субсидиялайди. Шу мақсадда импорт қилинган ёқилғи учун қатъий сотиб олиш нархлари белгиланди: АИ-92 бензини тоннаси учун 860 доллар, АИ-95 бензини 940 доллар, дизель ёқилғиси 950 доллар ва суюлтирилган газ тоннаси учун 575 доллар.

Давлат импортчиларга ёқилғининг бозор нархи ва белгиланган нархлар ўртасидаги фарқни субсидиялар орқали қоплашни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, Солиқ хизматига бензин, дизель ёқилғиси ва газ учун акциз солиғини тўлашни кейинги ойнинг 20-санасига қадар кечиктириш топширилди.

Иқтисодиёт вазирлигига ҳам ёқилғи-мойлаш материаллари нархларини вақтинча давлат томонидан тартибга солиш, максимал чакана нархни белгилаш топширилди. Шу билан бирга, ҳукумат нефть маҳсулотларини автомобиль йўли орқали импорт қилишга қўйилган чекловларни тўхтатди.

Киритилди: Бугун 11:51. Ўқилди: 230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!