Бугун 7 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қирғизистон чегарасида ишончнома талаби бекор қилиниши мумкин

Қирғизистон чегарасида ишончнома талаби бекор қилиниши мумкин

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, сўнгги кунларда Қирғизистон чегараси орқали ўтаётган ўзбекистонликлардан “махсус ишончнома” талаб қилинмоқда. Бу ҳолат фуқаролар ўртасида норозилик уйғотаётгани айтилмоқда.

Мазкур вазият юзасидан Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати расмий баёнот берди.

Унга кўра, Қирғизистон расмийлари билан олиб борилган музокаралар натижасида 10 майга қадар мазкур ҳужжат эксклав ҳудудлар аҳолисидан талаб этилмаслиги маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил март ойида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегара туташ нуқтаси бўйича шартнома имзолаган, 25 апрелда эса “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш бўйича келишувга эришилган.

Киритилди: 21:12 05.05.2025. Ўқилди: 602 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!