Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Қидирувдаги “Hongqi” автомашинаси қарздорликни қоплаш учун аукционга чиқарилди

Қидирувдаги “Hongqi” автомашинаси қарздорликни қоплаш учун аукционга чиқарилди

Агар қарздор ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликни белгиланган ихтиёрий муддатда тўламаса, амалдаги қонунчиликка мувофиқ унинг мол-мулкига ундирув қаратилиши мумкин.

Жумладан, қарздор Б.Б.нинг банк олдидаги мажбуриятларини бажармагани сабабли, суд томонидан кредит қарздорлигини гаров мулки — “Hongqi” русумли автомашинаси ҳисобидан ундириш тўғрисида ижро варақаси чиқарилган.

Бироқ мазкур автомашина суд ҳужжатида кўрсатилган манзилда аниқланмаганлиги сабабли, у бўйича қидирув эълон қилинган. Қидирув тадбирлари давомида автомашина ЙХҲБ ходимлари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳри ҳудудида ҳаракатланаётгани аниқланиб, белгиланган тартибда ушланди ва жарима майдончасига жойлаштирилди.

Кейинчалик ушбу автомашина очиқ аукцион савдоларига қўйилиб, сотувдан тушган маблағлар ҳисобидан мавжуд қарздорликни қоплаш чоралари кўрилади.

Қарздорликни ўз вақтида ихтиёрий равишда тўланг — мол-мулкингизни сақлаб қолинг!

Киритилди: Бугун 12:45. Ўқилди: 390 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!