Бугун 31 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қибрайда 3 та уй ёниб кетди

Қибрайда 3 та уй ёниб кетди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги Дўрмон МФЙда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Ҳудудда жойлашган 3 та хонадон ёнган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ёнғин соат 19:33 да ўраб олиниб, соат 20:10 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида бир бирига тутуш курилган 3 та хонадоннинг тахминан 415 квадрат метр майдонда томи, шифти ва уй-жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ёнғин оқибатида тан-жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

“Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, ёнғинни бартараф этишга 9 та ёнғин-қутқарув экиражи ва 2 та ёрдамчи сув ташишга мўлжалланган техника жалб этилган.

Киритилди: 23:43 24.03.2025. Ўқилди: 693 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!