Бугун 22 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қайта жиноят содир этган наркосавдогар қамоққа олинди

Қайта жиноят содир этган наркосавдогар қамоққа олинди

☄️Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона ҳамда ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда Ургут туманида ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситасининг савдосига чек қўйилди.

👀Хусусан, олдиндан кузатувга олинган – Ургут туманида яшовчи, 1966 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс 993 гр “опий” моддасини шартли харидорга 15 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Аниқланишича, ушбу наркотик модда Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган.

⚖️Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми (контрабанда) ва 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш...) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

🖥Таъкидлаш лозимки, Жиноят Кодексининг ушбу моддаларининг мазкур қисмларида назарда тутилган жиноятни содир этганлик учун 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Киритилди: Бугун 08:02. Ўқилди: 281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!