Маълумотларга кўра, у қуйидаги бандлардан иборат:
1. Украинанинг хавфсизлиги ва сиёсий мақоми:
— Украинанинг суверенитети тасдиқланади;
— Украина АҚШдан маълум шартлар асосида хавфсизлик кафолатларини олади;
— Украина Конституциясида NATO'га қўшилмаслик мақомини ва алянсдан воз кечишни мустаҳкамлайди. NATO эса Украинанинг ҳеч қачон алянс аъзоси бўлмаслигини тасдиқлайди;
— Украина Қуролли кучлари сони чекланади;
— Украина ядросиз давлат бўлиб қолади.
2. Ҳудудий масалалар:
— Қрим, Донецк ва Луганск де-факто Россияга тегишли деб тан олинади;
— Херсон ва Запороже вилоятларидаги фронт чизиғи ҳозирги ҳолатда “музлатиб қўйилади”;
— Баъзи ҳудудлар Россия назоратидаги қуролсизлантирилган буфер зонага айлантирилади;
— Ҳар икки томон куч билан чегараларни ўзгартирмаслик мажбуриятини олади.
3. Ҳарбий келишувлар:
— NATO Украинада қўшин жойлаштирмайди;
— NATO қирувчи самолётлари Полшада жойлаштирилади;
— АҚШ, NATO ва Россия ўртасида хавфсизлик бўйича диалог, АҚШ—Россия ишчи гуруҳи тузилади;
— Россия Украинага ва Европага ҳужум қилмаслик сиёсатини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлайди.
4. Иқтисодий блок ва Украинани тиклаш:
— АҚШ ва Европа Украинани тиклаш учун йирик инвестиция пакетини ишга туширади;
— Россиянинг музлатилган 100 млрд долларлик активлари Украинани тиклашга йўналтирилади, АҚШ бундан 50 фоиз фойда олади;
— Украинани тиклаш учун Европа яна 100 млрд ажратади;
— Россиянинг қолган музлатилган активлари АҚШ—Россия қўшма лойиҳаларига йўналтирилади;
— Украинани ривожлантириш жамғармаси яратилади, инфратузилма, ресурслар ва технологияларга инвестициялар киритилади.
5. Россиянинг жаҳон тизимидаги ўрни:
— Россияга қарши санкциялар босқичма-босқич бекор қилинади;
— Россия G8'га қайтарилади;
— АҚШ ва Россия ўртасида узоқ муддатли иқтисодий ҳамкорлик йўлга қўйилади.
6. Гуманитар масалалар:
— “Барчани барчасига” тамойили асосида асирлар алмашинуви ўтказилади. Тинч аҳоли ва болалар ўз юртига қайтарилади;
— Гуманитар дастурлар, оилаларни бирлаштириш лойиҳалари амалга оширилади;
— Бағрикенглик бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади;
— “Нацистик мафкурадан” воз кечилади.
7. Энергетика ва махсус объектлар:
— Запороже АЭС МАГАТЭ назорати остида ишга туширилади, ундан олинадиган электр энергияси 50/50 Украина ва Россия ўртасида тақсимланади;
— АҚШ Украинанинг газ инфратузилмасини тиклашга ёрдам беради.
8. Украинадаги ички сиёсий жараёнлар:
— Келишув имзолангандан 100 кун ўтиб сайловлар ўтказилади;
— Урушда иштирок этганларга тўлиқ амнистия берилади.
9. Келишувнинг бажарилиши ва назорат:
— Келишув юридик жиҳатдан мажбурий бўлади;
— Келишувнинг бажарилиши АҚШ президенти Доналд Трамп раҳбарлигидаги “Тинчлик Кенгаши” томонидан назорат қилинади;
— Қоидабузарлик ҳолатлари учун кескин санкциялар қўлланади;
— Томонлар келишувни имзолагач, дарҳол ўт очишни тўхтатиш ва келишилган позицияларга чекиниш мажбуриятини олади.
CNN'нинг хабар беришича, Россия ҳам маълум бир ён беришларни амалга оширади, шунингдек, Украина билан музокаралардан сўнг айрим бандлар ўзгартирилиши мумкин.