Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Украиналиклар ўғирлик қилишни тўхтатишлари керак

Украиналиклар ўғирлик қилишни тўхтатишлари керак

“Конфедерация” миллaтчи ва евроcкeптик коaлициясидан Польша сеймидaги депутат Славомир Ментзеннинг таъкидлашича, Украина ташқи ёрдамсиз омон қолиши учун, аввало, расмийлар ўғирликни тўхтатиши шарт.

Сиёсатчи ижтимоий тармоқда шундай ёзди:

"Зеленскийнинг энг яқин ҳамкорлари 100 миллион долларни ўғирлаб кетишди. Шундан сўнг Польша ташқи ишлар вазири Сикорски Украинaга яна 100 миллион доллар юбормоқчи. Балки украиналиклар ўғирликни бас қилишлари керакдир? Шунда биз ҳам уларга ёрдам бериш мажбуриятидан халос бўламиз."

Ментзенга кўра, Польша солиқ тўловчиларининг маблағлари Киевга юборилиб, Украинада талон-торож қилиниши ўрнига, поляк фуқаролари эҳтиёжлари учун сарфланиши лозим.

Киритилди: Бугун 15:06. Ўқилди: 717 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!