Бугун 30 январь, 2023 йил, душанба

O'ZB

Қайси бозорда шакар арзон нархда сотилмоқда?

Қайси бозорда шакар арзон нархда сотилмоқда?

Тошкентнинг “Фарҳод деҳқон бозори”да харидорлар шакарни арзон нархда сотиб олишлари мумкин. Ушбу бозорда шакар 5200 сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг ахборот хизмати маълумот берди.

Маълум бўлишича, шакарнинг максимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”, Андижон шаҳрининг “Янгибозор деҳқон бозори” ва “Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори”, Жиззах шаҳрининг “Жиззах марказий деҳқон бозори” ҳамда  “Эски шаҳар деҳқон бозори”да 6500 сўмдан кузатилган.

Шунингдек, Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори”, “Темирйўл деҳқон бозори”, “Дамариқ деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бзори” ҳамда “Миробод деҳқон бозори” да ҳам шакарнинг нархи 6500 сўмдан сотилмоқда.

 

Киритилди: 17:23 16.01.2020. Ўқилди: 1636 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!