Бугун 19 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ 8 кунлик урушдан сўнг ракеталарсиз қолиши мумкин — собиқ Пентагон маслаҳатчиси

АҚШ 8 кунлик урушдан сўнг ракеталарсиз қолиши мумкин — собиқ Пентагон маслаҳатчиси

АҚШнинг собиқ Пентагон маслаҳатчиси Дуглас Макгрегорнинг таъкидлашича, мамлакат ракеталар захираси тугаш арафасида. Унинг сўзларига кўра, агар ҳозирги суръатда қурол-яроғ хорижга жўнатилаверса, АҚШ фақат 8 кунлик уруш олиб бориши мумкин бўлади.

"Бу дегани, биз 8 кун уруш олиб боришимиз мумкин, сўнг ядровий қуролдан фойдаланишга мажбур бўламиз", — деб ёзди Макгрегор Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Унинг таъкидлашича, президент Дональд Трампга ракеталар захираси ҳақиқатан ҳам қандай ҳолатда эканлиги тўғрисида аниқ маълумот тақдим этилиши керак.

Бу баёнотлар АҚШ президенти Дональд Трамп Украинага янги, кенг кўламли қурол етказиб бериш режаларини эълон қилганидан сўнг янгради.

Россия эса Ғарб давлатлари томонидан Украинага етказиб берилаётган узоқ масофали қуроллар Россия ҳудудида тинч аҳолига қарши қўлланилаётганини ва бу уруш характерига жиддий таъсир қилишини таъкидлаб келмоқда.

Президент Владимир Путиннинг сўзларига кўра, "Агар таҳдидлар реал тус олса, биз зарур қарорларни қабул қиламиз. Асосий савол — НАТО давлатларини тўғридан-тўғри урушда иштирокчи сифатида кўриб чиқиш-чи?" — деб қўшимча қилди у.

Киритилди: 19:46 18.07.2025. Ўқилди: 1630 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!