Бугун 19 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Эроннинг Абодон шаҳри дунёдаги энг иссиқ шаҳар деб тан олинди

Эроннинг Абодон шаҳри дунёдаги энг иссиқ шаҳар деб тан олинди

Сўнгги 24 соат ичида Эроннинг Абодон шаҳри дунёдаги энг иссиқ шаҳар сифатида қайд этилди. Бу ҳақда Eldorado Weather сайти маълум қилмоқда.

Унга кўра, Абодонда ҳарорат 51 даража Цельсийга етган. Иссиқлик бўйича дунёдаги энг юқори 15 шаҳар орасига Эроннинг яна 3 шаҳри — Омидийе, Аҳвоз ва Дезфул ҳам киритилди.

Мутахассислар Жанубий Эрондаги бу ҳароратни «қизиб кетган ҳаво оқимлари» ва «намликнинг камлиги» билан изоҳламоқда. Саломатлик ташкилотлари аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга, айниқса ёш болалар ва кекса инсонларни тўғридан-тўғри қуёш нуридан ҳимоя қилишга чақирмоқда.

Киритилди: 19:56 18.07.2025. Ўқилди: 1271 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!