Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қайсар Винисиус "Реал"нинг навбатдаги таклифини рад этди. У Мбаппе билан бир хил маош олмоқчи

Қайсар Винисиус "Реал"нинг навбатдаги таклифини рад этди. У Мбаппе билан бир хил маош олмоқчи

"Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор футбол миш-мишлари оламининг қаҳрамони бўлиб қолмоқда. Transfer News Live нашрининг Cadena SER радиостанциясига асосланиб хабар беришича, Винисиус "қаймоқранглилар"нинг шартномани узайтириш бўйича сўнгги таклифини рад этган. 25 ёшли футболчининг вакиллари бу таклифни молиявий жиҳатдан етарли эмас деб баҳолашган.

Винисиус Килиан Мбаппе даражасидаги маошни талаб қилишда давом этмоқда. Бразилиялик футболчи янги мавсумда юқори сифатли ўйини билан юқори даромадни оқлашга умид қилмоқда.

Илгари матбуотда Винисиус ва Мбаппенинг асосий маоши тахминан бир хил эканлиги, бироқ француз футболчи эркин агент сифатида келганидан сўнг катта имзо бонуси туфайли кўпроқ даромад олаётгани ҳақида маълумотлар берилганди.

Киритилди: 18:55 01.08.2025. Ўқилди: 1109 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!