Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди

Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди

Хулен Лопетеги бошчилигидаги Қатар терма жамоаси Тошкент шаҳрига етиб келди.

Хабарингиз бор, 10 июнь санасида ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичи 10-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Қатар учрашуви бўлиб ўтади. БАА сафаридан қайтган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бўлажак ўйинга тайёргарликни бошлаб юборган.

Амалдаги Осиё чемпионлари эса бир неча соат аввал Тошкентга етиб келди.

Қатар терма жамоаси сафида икки нафар ўзгариш рўй берди. "Ал Вакра"нинг ёш ҳимоячиси Набил Ерфан ва "Ал Дуҳайл" ҳимоячиси Моҳаммед Айаш бош мураббий Хулен Лопетеги томонидан терма жамоага чақирилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Қатар учрашуви 10 июнь куни "Бунёдкор" стадионида соат 18:45 бошланади.

Киритилди: 23:40 08.06.2025. Ўқилди: 996 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!