Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Қатар Ғазо бўйича музокараларда воситачиликни тўхтатган – ОАВ

Қатар Ғазо бўйича музокараларда воситачиликни тўхтатган – ОАВ

Қатар Исроил ва ҲАМАС ўртасида гаровга олинганларни озод қилиш ва Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда воситачи сифатидаги фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ вакили маълум қилган.

Қатар расмийси мамлакат агар можаро томонлари уни якунлаш бўйича жиддий музокараларга киришса, Ғазо бўйича воситачиликни давом эттириши мумкинлигини айтган.

Британиянинг Financial Times газетаси манбасига таяниб, Қатар ҳукумати бу қарорга АҚШ босими остида келганини ва бу талаб 10 кунча олдин қилинганини ёзади.

Жумладан, Reuters агентлиги Вашингтондаги манбаларига таяниб, Қатар ҳукумати 10 кун аввал ҲАМАСнинг сиёсий ваколатхонасини ўз ҳудудидан чиқариб юборишга ваъда берганини хабар қилганди.

Аввалроқ эса айрим ОАВлар ўзларини аноним ҳолатда тутган америкалик юқори мартабали амалдорларга таяниб, Қўшма Штатлар ҲАМАС вакилларининг Қатарда бўлишига тоқат қилмоқчи эмаслигини ёзган эди.

Эслатиб ўтамиз, ҲАМАСнинг Доҳадаги ваколатхонаси 2012 йилда АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Барак Обама маъмуриятининг гуруҳ билан алоқаларини давом эттириш талабига биноан очилгани айтилади.

Киритилди: 00:32 11.11.2024. Ўқилди: 542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!