Бугун 16 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қашқадарёда ўзганинг номига 30 млн сўм кредит олган фирибгарлар ушланди

Қашқадарёда ўзганинг номига 30 млн сўм кредит олган фирибгарлар ушланди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро С.А. “Гулистон экстракт-ёғ” АЖда ишлаб келгани ва мазкур корхона билан меҳнат шартномаси бекор қилинганидан сўнг ишлаган кунлари учун иш ҳақи тўлаб берилмагани бўйича мурожаат қилган эди. Ушбу мурожаат назоратга олиниб, Омбудсман томонидан фуқаро манфаатида унинг меҳнат ҳуқуқларини тиклаш бўйича судга даъво ариза киритилди. Натижада суднинг ҳал қилув қарори билан иш берувчи зиммасига фуқаро С.А. фойдасига жами 21 миллион сўм ундирилиши белгиланди.

Хоразм вилоятидан юборилган мурожаатда эса бир гуруҳ фуқаролар Урганч шаҳрининг асосий кўчаларидан бири бўлган, транспорт ҳаракати серқатнов бўлган асосий йўл-Хонқа кўчасига светофор ўрнатилишида амалий ёрдам сўрашган эди. Мазкур мурожаат Омбудсманнинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили томонидан вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганиш давомида маълум бўлишича, ҳақиқатдан ҳам мазкур чорраҳада автомобиллар оқими ва авария хавфи жуда юқори ҳамда ҳудуддаги аҳоли йўл кесишмасидан ўтишда қийинчиликларга дуч келаётгани аниқланди. Натижада Урганч шаҳар, Хонқа кўчасидаги мазкур чорраҳага светофор ўрнатилди. Шунингдек, йўл ҳаракати қатнашчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгилари ўрнатилиб, пиёдалар ўтиш йўлаги чизилди.

Қашқадарё вилоятидан юборилган яна бир мурожаатда фуқаролар номига ноқонуний кредит расмийлаштирган фирибгарлар қилмиши фош бўлиб, судда айбдор деб топилган бўлсада, фуқаро номидаги қарздорлик ечилмагани бўйича шикоят келиб тушган. Мурожаатчи У.Л. номига муқаддам судланган фуқаро А.Т. банк ходимлари ва таъминотчи корхона билан тил бириктириб, сохта ҳужжатлар асосида 2021 йил июнь ойида 30 млн.сўм миқдорида кредит расмийлаштирган. Жиноятчиларга жазо тайинланган, лекин мурожаатчи номига олинган кредит маблағлари учун қарздорлик унинг бўйнида қолиб кетган. Банк томонидан кредитни сўндириш бўйича хабарлар тўхтамаган. Мазкур ҳолат Омбудсман назоратига олиниб, унинг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан ишга оид ҳужжатлар ўрганилди. Амалга оширилган ишлар натижасида Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстансиясининг ажрими чиқарилди. Унга кўра, мурожаатчи “Агробанк” АТБ Нишон филиали иши бўйича фуқаровий даъвогар деб эътироф этилиб, унинг номига ажратилган ва тўланмаган 30 млн сўм зарар судланган А.Т.дан “Агробанк” АТБ Нишон филиали фойдасига ундирилиши белгиланди.

Киритилди: Бугун 10:00. Ўқилди: 414 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!