Франция, Венгрия ва Испания ЕИда Россия газининг асосий харидорларига айланди.
Россиядан Европага импорт қилинадиган газнинг ярмидан сал кўпи бу давлатлар ҳиссасига тўғри келади. Франциянинг ўзи 2024-йилнинг дастлабки саккиз ойида харидларни 30 фоизга оширди ва газ учун 1,9 миллиард евро тўлади. Еуростат маълумотларига кўра, иккинчи ўринда 1,6 миллиард евро билан Венгрия.