Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қашқадарёда қизнинг мастлигидан фойдаланиб, номусига теккан эркакка жиноий иш қўзғатилди

Қашқадарёда қизнинг мастлигидан фойдаланиб, номусига теккан эркакка жиноий иш қўзғатилди

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган ҳабар юзасидан муносабат билдирилди.

Қарши шаҳар, “Мағзон” МФЙда яшовчи Г.Р Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 йил 17 октябрь куни соат 18:30 ларда ўзининг таниши Яккабоғ туманида яшовчи М.Х билан Қарши шаҳар, “Гулшан” МФЙда жойлашган хонадонга бирга бориб, М.Х билан бирга ўтириб овқатланиб, спиртли ичимлик истеъмол қилганлигини, сўнгра у маст бўлиб ўзини йўқотиб қўйганлигини, ушбу вақтда М.Х уни номусига тегиб, жинсий алоқа қилганлигини билдириб, М.Хга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ навбатчилик қисмидан рўйхатдан ўтказилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.

Текширув натижаси бўйича Г.Рнинг мурожаати юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишликни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Мазкур қарор Қарши шаҳар прокуратураси томондан назорат тартибида ўрганиб чиқилиб, жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қўшимча текширув ҳаракатларини олиб боришлик учун тўпланган ҳужжатларни Қарши шаҳар 4-сонли ИИБ ТБга юборилган.

Г.Рнинг мурожаати бўйича Қарши шаҳар 4-сонли ИИБ ТБ суриштирувчиси томонидан қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, Қарши шаҳар 4-сонли ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси 1-қисми билан ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Киритилди: 19:45 13.05.2021. Ўқилди: 6755 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!