16 октябрь куни Индонезиянинг Jakarta Composite асосий фонд индекси 11,57 фоизга пасайиб, 5185,1 пунктни ташкил этди. Бу 1998 йил январидан бери бир кун ичида қайд этилган энг йирик пасайиш бўлди. Кескин тушиш сабабли биржадаги савдолар 30 дақиқага тўхтатилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Бозордаги оммавий сотувларга MSCI индекс провайдерининг Индонезия фонд бозори мақомини пасайтириш эҳтимоли ҳақидаги огоҳлантириши сабаб бўлган.
MSCI Индонезияни ривожланаётган бозорлар тоифасидан мустақил бозорлар (standalone) тоифасига ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бунга акцияларга эгалик қилиш тузилмасининг шаффоф эмаслиги, мувофиқлаштирилган савдоларга оид шубҳалар ва тартибга солувчи органлар назоратининг етарли эмаслиги сабаб сифатида кўрсатилган.
Якуний қарор 2027 йил июнь ойида қабул қилиниши кутилмоқда. Mirae Asset Sekuritas Indonesia баҳолашига кўра, бозор мақомининг пасайтирилиши тахминан 3 миллиард долларлик пассив инвестициялар чиқиб кетишига олиб келиши мумкин.
Индонезия фонд биржаси эса MSCI компаниясидан вазият юзасидан қўшимча тушунтириш беришни сўрашни режалаштирмоқда.