Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди

Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди

Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро хонадонида қўлбола ускуналар ёрдамида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётгани аниқланди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 13 т зиғир, 667 кг чигит, 569 кг кунжара, 104 кг яроқсиз ёғ ҳамда ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида мусодара қилинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 18:21. Ўқилди: 158 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!