Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёда фарзандли бўлган 8-синф ўқувчиси воқеаси бўйича ИИБ қўшимча маълумотлар берди

Қашқадарёда фарзандли бўлган 8-синф ўқувчиси воқеаси бўйича ИИБ қўшимча маълумотлар берди

Аввалроқ,  Қашқадарёда 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлгани ҳақида хабар берган эдик. 

Унда Қамаши тумани, Чим маҳалласида жойлашган мактаб ўқувчиси C.C. 2019 йил 8-синфда таҳсил олаётган пайтда ўзининг тенгдоши Н.Ш билан жинсий алоқа қилиб, ҳомиладор бўлиб қолгани, жиноят содир этган шахс орадан шунча вақт ўтган бўлса ҳам жазога тортилмаганлиги баён қилинган.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2020 йил 6 март куни Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Тергов давомида, Н.Ш ижтимоий хавфли қилмиш содир этган пайтда жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаганлиги сабабли, ЖПКнинг 84-моддасини 1-қисми 7-бандига кўра айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб, жиноят ишини ҳаракатдан тугатилган.

Киритилди: 12:59 27.03.2021. Ўқилди: 6961 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!