Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёда 6 та фермер хўжалиги салкам 500 млн сўмлик “свет”дан ўғринча фойдалангани аниқланди

Қашқадарёда 6 та фермер хўжалиги салкам 500 млн сўмлик “свет”дан ўғринча фойдалангани аниқланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан Қашқадарё вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Хусусан:

Ғузор туманидаги 5 та фермер хўжалиги – “Х.” 94 млн 608 минг сўм (210 240 кВт. соат), “Й.” 93 млн 900 минг сўм (208 667 кВт. соат), “Т. Б.” 81 млн 700 минг сўм (181 556 кВт. соат), “Ш. Б.” 75 млн 300 минг сўм (167 334 кВт. соат), “Ж. Б. М.” 52 млн 492 минг сўм (116 649 кВт. соат) ҳамда Косон туманидаги “О.Х.” 95 млн 200 минг сўм (211 556 кВт. соат) фермер хўжаликларига қарашли сув насослари шартномасиз равишда электр тармоғига ноқонуний уланиб, давлат манфаатларига жами 493 млн 200 минг сўм миқдорида зарар етказганлиги аниқланган.

Қайд этилишича, ушбу ҳажмдаги электр энергияси 5 480 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.

Киритилди: 17:23 18.09.2023. Ўқилди: 1600 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!