Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Қашқадарёда 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Қашқадарёда 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура штаби томонидан Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида ўтказилган назорат тадбирида “М. О. С. Б.” фермер хўжалигига қарашли сув насослари ҳисоблагичдан ташқари тармоққа уланиб, 407 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлди.

Бу каби ҳолат Нишон туманида фуқаро Т. Ф. қарашли сув насосларида ҳам қайд этилди. Уш қоидабузарлик натижасида, таъминот корхонасига 364 миллион сўмлик зарар етказилган.

Шунингдек, Кўкдала туманда фуқаро Г. Ғ. га тегишли сув насосларида ҳам худди шундай қоидабузарлик аниқланди. Келтирилган зарар дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 349 млн сўмни ташкил қилди.

Киритилди: 11:11 13.07.2026. Ўқилди: 703 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!