Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак тумани бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Шаҳрисабз шаҳридаги “SH.Y.” оилавий корхонаси раҳбари Э.М. яшаш уйининг ёрдамчи хўжалигида қўлбола жувоз ускуналарини ўрнатиб, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, тадбир жараёнида ушбу хонадондан 1,2 тонна ёғ, 2,5 тонна чигит ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган жами 192,2 млн сўмлик товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.